Афсуски, хорижлик ишчиларининг меҳнат ҳуқуқларини бузилиши кам учрайдиган ҳолат эмас. Кўпинча хорижлик ишчилари виждонсиз иш берувчилар томонидан меҳнат ҳуқуқларининг бузилишига дуч келишади. Булар меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаган иш, иш хақининг кечикиши ва тўланмаслиги, ноқонуний жарима ва ишдан бўшатиш.
Бундай холларда Россия Федерациясида меҳнат муносабатларини тартибга солувчи қонун-қоидаларни билиш айниқса муҳимдир.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексига кўра ҳар бир инсон меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш учун тенг имкониятга эга, фуқароларнинг ирқий, этник, миллий ва ижтимоий мансублиги сабабли камситилиши тақиқланади.
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингизни ва уларни ҳимоя қилишга тайёрлигингизни билиш - иш берувчининг ўз вазифаларини бажариши учун асосий кафолатдир.
Меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 67 моддасига кўра иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси нусхасини беришга мажбур. Меҳнат шартномаси ходим ишга қабул қилинган кунидан бошлаб, 3 кундан кечиктирмасдан ёзма шаклда тузилиши керак. Шу билан бирга меҳнат муносабатлари муҳожир аслида ишга қабул қилинган пайтдан бошланади.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 66 моддасига кўра иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчасини тутиши шарт.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 68 моддасига кўра ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруқи билан расмийлаштирилади. Ходим ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқданнусха олишга ҳакли.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 67.1 моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимга ишлаган ёки бажарилган иш учун ҳақ тўлаши шарт, ҳатто ишчига меҳнат муносабатларини расмийлаштирмай, ишлашга рухсат берилган бўлса ҳам.
Ходимни ноқонуний ишдан бўшатишдан ҳимоя қилиш.
Россия Федерациясининг Меҳнат Кодексининг 76 моддасига кўра ходимни ишдан бўшатиш, ходимга ишдан бўшатиш сабабларини тушунтирмасдан амалга оширилмайди. Ишдан бўшатиш далолатнома билан сабаблари кўрсатилган холда расмийлаштирилиб, буйруқ билан тасдиқланади. Бундан ташқари, ишдан бўшатиш олдинги иш даври учун ходимга иш ҳақи тўланмаслиги учун сабаб бўлолмайди.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 84.1 моддаси ва 140 моддасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда, иш берувчи ходимга тўланиши керак бўлган иш ҳақини тўлиқ миқдорини ишдан бўшатилган кунида ёки қарзни тўлаш тўғрисида талаб олинган кундан кейин тўлаши шарт.
Ходимни ишдан бўшатиш пайтда ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ чикарилади ҳамда ходимга унинг нусхаси билан меҳнат дафтарчаси қайтариб берилади.
Иш ҳақи кечиктирилган тақдирда меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 142 моддаси 2 қисмига кўра ишчи иш ҳақини 15 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган тақдирда, иш берувчини олдиндан ёзма равишда хабардор қилиб, кечиктирилган миқдорни тўлашгунига кадар ишни бутун муддат давомида тўхтатиб қўйишга ҳакли.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 142 моддасига кўра иш берувчилар ёки иш берувчиларнинг вакиллари ходимларга иш ҳақини тўлаш кечиктирилган тақдирда ва иш ҳақининг бошқа бузилишлари учун жавобгар бўлади.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 236 моддасига кўра иш берувчи томонидан иш ҳақи, таътил тўловлари, ишдан бўшатиш учун тўловлар ва ходимга тўланадиган бошқа тўловларни тўлаш муддати иш берувчи томонидан бузилган тақдирда, иш берувчи уларни фоизлар (пул компенсацияси) билан тўлаши шарт.
Ноқонуний жарималардан ҳимоя қилиш
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 192 моддасига кўра агар ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаган бўлса, иш берувчи белгиланган тартибда ходимга огоҳлантириш беришга, танбеҳ беришга ёки ишдан бўшатишга ҳаклидир. Меҳнат мажбуриятларини бажармаганлик учун жарималар берилмайди ва ноқонуний ҳисобланади.
Меҳнат ҳуқуқини қандай ҳимоя қилиш керак?
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 352 моддасига кўра, ҳар ким ўз меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларини қонун билан тақиқланмаган воситалар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Ходим шахсий меҳнат низоларида ўз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 380 моддасига кўра, иш берувчи ва иш берувчининг вакиллари ходимларга ўзларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишларига тўсқинлик қилишга ва меҳнат низосини кўриб чиқишда уларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 62 моддасига мувофиқ, ходим иш берувчидан иш билан боғлиқ ҳужжатларнинг нусхаларини (меҳнат шартномаси, буйруқлар, қўшимча шартномалар, иш ҳақи ва бошқалар) сўрашга ҳаклидир. Иш берувчи ушбу нусхаларниходимларга ҳужжатлар нусхаларини бериш тўғрисида ариза қабул қилингандан кейин 3 иш куни ичида бериши керак.
Бундан ташқари, ходим касаба уюшмасига аъзо бўлиши ва унинг кўмаги остида меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 353, 356 моддаларига кўра меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан назорат Давлат меҳнат инспекциялари ва Прокуратура зиммасига юклатилган. Хорижлик фуқароларини ишга ёллаш тартиби бузилган тақдирда, иш берувчи УВМ ГУ МВДнинг ҳудудий бўлими томонидан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Икки ёки ундан ортиқ ой давомида иш ҳақи тўланмаганлиги юзасидан, Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг Бош тергов Бошқармасининг Тергов бўлимига мурожаат қилиниши мумкин. Иш ҳақини тўлашнинг узоқ муддат кечиктирилиши жиноят ҳисобланади. (Россия Федерацияси Жиноят Кодекси 145 моддаси 1 банди).
Россия Федерацияси Меҳнат Кодексининг 392 моддасига кўра, ходим ўз ҳуқуқининг бузилганлигини билган кундан бошлаб, 3 ой ичида ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги низоларда - ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси топширилган кундан бошлаб ёки меҳнат дафтарчаси берилган кундан бошлаб, 1 ой ичида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Агар сиз судга мурожаат қилиш муддатларини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборсангиз, улар суд томонидан тикланиши мумкин.
Меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган даъво аризалари билан судга мурожаат қилганда, ходимлар солиқ ва суд харажатларини тўлашдан озод қилинади.