Муҳожирлик картаси нима?
Муҳожирлик картаси - хорижлик фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (вақтинча) Россия Федерациясига кириши ёки келиши, шунингдек уларнинг вақтинча туриш муддати тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган ҳужжат, белгиланган тартибда Россия Федерациясига келган хорижлик фуқаролиги бўлмаган шахснингҳуқуқини тасдиқловчи, Россия Федерациясида вақтинча туриш учун визани талаб қилмайдиган, шунингдек хорижлик фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Россия Федерациясида вақтинча туришини назорат қилиш учун хизмат кўрсатади. Бу келгусида Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтиш, ишлаш учун рухсатнома ва патент, вақтинча яшаш учун рухсатнома ва яшаш ҳуқуқи каби муҳожирлик ҳужжатларни расмийлаштириш учун асосдир.
- Хорижлик фуқароси муҳожирлик рўйхатидан ўтмаган тақдирда, Россия Федерацияси ҳудудида қонуний яшаш ва ишлаш имкониятидан маҳрумдир.
- Муҳожирлик картаси - бу ҳар бир хорижлик фуқароси Россия Федерацияси ҳудудига киришида олинадиган мажбурий ҳужжат. Россиянинг муҳожирлик карталари чегарадан ўтиш жойида бепул берилади.
Муҳожирлик картаси хорижлик фуқароси тўғрисидаги барча керакли маълумотларни ўз ичига олади ва Россия Федерациясининг ваколатли органларига ҳудуддаги хорижлик фуқароларининг вақтинча туришини назорат қилиш имкониятини беради.
Муҳожирлик карта рақами ноёб. У маълумотлар базасига Россия Федерацияси ҳудудига кирган хорижлик фуқароси тўғрисидаги маълумотлар билан бирга киритилади, бундан ташқаримуҳожирлик картаси маълумотлари ички органлар ходимларида мавжуд бўлади.
Муҳожирлик картасини қандай тўлдириш керак?
Муҳожирлик карта кириш (А) ва (В) чиқиш қисмларидан иборат бўлиб, шахсанхорижлик фуқароси томонидан ёзма қўл ёзуви билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ, ҳеч қандай тузатишларсиз тўлдирилади.
- Агар хорижлик фуқароси рус тилини билмаса, ўзи ҳақидаги маълумотни лотин алифбосидаги ҳарфлар билан тўлдириши мумкин.
Муҳожирлик картаси сиёҳ ёки қора, кўк ва бинафша рангли қаламда тўлдирилади.
Муҳожирлик карта бланкидаги «Расмий белгилар учун» устунларидаги кириш-чиқиш белгилари хорижлик фуқароси чегаранинг иммиграцион назоратидан ўтган вақтда амалдор шахс томонидан белгиланади.
Агар хорижлик фуқароси Россия Федерацияси ҳудудига ишлаш учун келган бўлса, «келиш мақсади» устунига «иш» («работа») ёзувини киритиши лозим. Агар Россиянинг муҳожирлик картасига келиш мақсади иш сифатида кўрсатилмаса, келажакда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш имконсиз бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, муҳожирлик картасидаги келиш мақсади ўзгартирилиши мумкин эмас. Агар келиш мақсадини ўзгартириш зарурати туғилса, Россия чегараси ҳудудидан чиқиб, қайтадан янги муҳожирлик картаси олиниши лозим.
Муҳожирлик картасининг тўлдириш намунаси.
Вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатини қандай узайтириш мумкин?
Вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатини узайтириш учун Россия Федерацияси УВМ ГУ МВДга хорижлик фуқаросининг мамлакатда туриш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асослар кўрсатилган холда ариза тақдим этиш керак. Шу билан бирга, вақтинча рўйхатдан ўтишни узайтириш учун ҳужжатлар Россия Федерацияси ҳудудида яшаб, ишлаётган хорижлик фуқароси, яшаш ҳуқуқига эга фуқаролиги бўлмаган шахслар, юридик шахслар томонидан қабул қилувчига тақдим этилади. Хорижлик фуқароси мустақил равишда Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча туриш муддатини узайтира олмайди.
Бунинг учун хорижлик фуқароси билан шартнома тузган юридик ва жисмоний шахслар Россия Федерацияси УВМ ГУ МВДга қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тайёрлаб, мурожаат қилади:
- хорижлик фуқаросининг келганлиги тўғрисида муҳожирлик рўйхатидан ўтказиш муддати ёки вақтинча туриш узайтириши кўрсатилиб тўлдирилган хабарнома шакли;
- иш берувчи ва хорижлик фуқароси ўртасидаги меҳнат шартноманингнусхаси;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- хорижлик фуқаронинг ишлаш учун патенти;
- хорижлик фуқаронинг муҳожирлик картасининг асли;
- вақтинча яшаш муддатини узайтириш амалдаги патент асосида режалаштирилган бўлса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи чиптаси.
Бундан кейин иш берувчи ҳужжатлар тўплами билан ҳудудий УВМ ГУ МВДга мурожаат қилади.
Россия Федерацияси УВМ ГУ МВД барча ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини ҳамда хорижликнинг Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳуқуқбузарликлари мавжудлигини текширади.
Агар барча ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилган бўлса ва хорижлик фуқаросининг қонун билан боғлик муаммолари бўлмаса, Россия Федерацияси УВМ ГУ МВДнингходимлари хорижликнинг муҳожирлик картасига Россияда вақтинча туриш муддатини узайтириш тўғрисида белгиниқўйишади.