Аслида яшаётган ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган (жойлашган) хорижлик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун қабул қилувчи томон сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин:
- Россия Федерацияси фуқароси;
- Россия Федерациясида доимий яшовчи хорижлик фуқароси;
- юридик шахс;
- юридик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси;
- федерал ҳукумат идораси;
- Россия Федерацияси субъектининг давлат ҳокимияти;
- маҳаллий бошқаруви органи;
- Россия Федерациясида хорижлик давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси;
- халқаро ташкилот ёки унинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ёки Россия Федерациясида жойлашган халқаро ташкилотга эга хорижлик давлатнинг ваколатхонаси;
Уз ойила азоларини қабул қилувчи шахс сифатида Россия Федерациясида ўзига тегишли бўлган мулкига эга ҳамда юқори малакали мутахассис деб тан олинган хорижлик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин;
- меҳмонхона;
- соғлиқни сақлаш муассасаси;
- ижтимоий ҳимоя муассасаси (интернатлар, қариялар уйлари ва бошқалар);
- жиноий ёки маъмурий қонунни ижро этиш муассасаси.
Агар Россия Федерациясига хорижлик фуқароси виза талаб қиладиган тарзда келган бўлса, қабул қилувчи томон визада “қабул қилувчи ташкилот” устунида кўрсатилган юридик шахс ҳисобланади.