Выберите язык

Сўраладиган саволлар

 ЖАВОБ: Хорижлик фуқаронинг турар жойига келиши тўғрисида хабарнома қабул қилувчи томонидан муҳожир органига топширилиши керак шунингдек 2006 йил 18 июлдаги 109 сонли Федерал Қонуннинг «Россия Федерациясидаги хорижлик фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг муҳожирни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида» 3, 3.1 ва 4 қисмларида назарда тутилган холларда, тўғрисидан-тўғри хорижлик фуқароси томонидан келган кундан бошлаб етти иш кунидан кечиктирмай хабарнома берилади. (ФKнинг 20 м. №109).

 

ЖАВОБ: Муҳожирлик карта яроқсиз ҳолатига келса ёки йўқолган тақдирда, хорижлик фуқароси бу хақда 3 кун ичида федерал ижроия органининг энг яқин ҳудудий органига хабар бериши шарт. Ушбу орган хорижлик фуқарога Россия Федерациясига кирган ҳужжатларни тақдим этганидан кейин унга ички ишлар бўйича федерал ижроия органи белгиланган тартибда муҳожирлик картасининг дубликатини беради. (Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004 йил 16 августдаги « Муҳожирлик картаси тўғрисидаги» 413 сонли қарори билан тасдиқланган муҳожирлик картасидан фойдаланиш қоидаларининг 11 банди).

 

ЖАВОБ: Ҳа, муҳожирлик картаси Россия Федерациясида бўлган бутун муддат давомида хорижлик фуқароси билан бирга бўлиши керак. (Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004 йил 16 августдаги « Муҳожирлик картаси тўғрисидаги» 413 сонли қарори билан тасдиқланган муҳожирлик картасидан фойдаланиш қоидаларининг 10 банди).

 

Жавоб: Хорижлик фуқароси патент олиш учун Россия Федерациясига келган кундан бошлаб 30 календар куни ичида қуйидаги ҳужжатларни муҳожирлик соҳасидаги федерал ижроия органининг ҳудудий органига тақдим этади:

  • Патент олиш тўғрисида ариза;
  • Паспорт ва паспортнинг нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси;
  • Келиш мақсади «иш» («работа») деб кўрсатилган муҳожирлик картаси;
  • Муҳожирлик ҳисобига кўйилганлик ҳакидаги маълумотнома;
  • Гиёҳвандлик ва юқумли касалликларнинг йўқлигини тасдиқловчи тиббий ҳужжатлар, ОИВ-инфекциясининг йўқлиги тўғрисидаги сертификат;
  • Рус тилини, Россия тарихи ва Россия Федерация қонунчилигининг асосларини билишини тасдиқловчи ҳужжат. (ушбу ҳужжатлар кўйидагилардан иборат: рус тилини, Россия тарихи ва Россия Федерацияси ҳуқуқларини билиш тўғрисидаги гувоҳнома; 1 сентябрь 1991 йилгача СССРнинг бир қисми бўлган давлат ҳудудида таълим муассасаси томонидан берилган таълим тўғрисидаги давлат ҳужжати (асосий умумий маълумотдан паст бўлмаган даражада); 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида давлат якуний сертификатлашдан муваффақиятли ўтган шахсларга берилган таълим ва (ёки) малака тўғрисидаги ҳужжат);
  • Россия Федерацияси ҳудудида амал қиладиган ихтиёрий тиббий суғурта сиёсати (полиси);
  • Жисмоний шахснинг даромад солиғини тўлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.

 

 

ЖАВОБ: Кейинги солиқ даври бошланган санадан олдин навбатдаги аванс тўловини амалга ошириш керак.

Солиқ даври бир календар ой билан ҳисоб-китоб килинади. Кейинги солиқ даврининг бошланиш санаси патент берилган сана ҳисобланади. Ҳар бир тўлов 1 (битта) солиқ даврини тўлайди ва патентнинг амал қилиш муддатини 1 ойга узайтиради. Сизнинг биринчи чекингизни тўлаш санасини солиқ даврининг бошланиши деб ҳисоблаш нотўғри эканлигига эътиборингизни қаратамиз.

Мисол учун агар патент «берилган сана» устунида 17.07.2019 й. кўрсатилган бўлса, унда сизнинг солиқ даврларингиз ҳам шу санадан бошлаб кейинги ойнинг 17-дан 17-кунигача ҳисобланади. Ва чек бўйича тўлов санаси бунга ҳеч кандай таъсир кўрсатмайди. Чек фақат солиқ даври учун аванс тўловнинг ўз вақтида тўланганлигини тасдиқлайди.

 

 

ЖАВОБ: Йўқ, бу қабул қилиниши мумкин эмас.

2002 йил 25 июлдаги 115 Федерал Қонуннинг сонли “Россия Федерациясида хорижлик фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Федерал қонунининг 13 моддасига биноан Россия Федерациясида вақтинча бўлган хорижлик фуқароси Россия ҳудудида унга патенг берилган Россия Федерациясининг ушбу субъектидан ташқари ҳудудида фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас; шунингдек меҳнат рухсатномасида кўрсатилмаган касб (мутахассислик, лавозим, меҳнат тури) бўйича.

Иш берувчи ёки ишларнинг (хизматларнинг) буюртмачиси хорижлик фуқаросини Россия Федерацияси субъекти ҳудудидан хорижлик фуқароси патент олган, шунингдек ишлаш рухсатномасида кўрсатилмаган касб (мутахассислик, лавозими, меҳнат туридан) ташқарида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳакли эмас. (”Хорижлик фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида” Федерал қонунида ва бошқа федерал қонунларда назарда тутилган холлар бундан мустасно).

 

 

Аслида яшаётган ёки меҳнат фаолиятини амалга ошираётган (жойлашган) хорижлик фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун қабул қилувчи томон сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • Россия Федерацияси фуқароси;
  • Россия Федерациясида доимий яшовчи хорижлик фуқароси;
  • юридик шахс;
  • юридик шахснинг филиали ёки ваколатхонаси;
  • федерал ҳукумат идораси;
  • Россия Федерацияси субъектининг давлат ҳокимияти;
  • маҳаллий бошқаруви органи;
  • Россия Федерациясида хорижлик давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси;
  • халқаро ташкилот ёки унинг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ёки Россия Федерациясида жойлашган халқаро ташкилотга эга хорижлик давлатнинг ваколатхонаси;

Уз ойила азоларини қабул қилувчи шахс сифатида Россия Федерациясида ўзига тегишли бўлган мулкига эга ҳамда юқори малакали мутахассис деб тан олинган хорижлик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин;

  • меҳмонхона;
  • соғлиқни сақлаш муассасаси;
  • ижтимоий ҳимоя муассасаси (интернатлар, қариялар уйлари ва бошқалар);
  • жиноий ёки маъмурий қонунни ижро этиш муассасаси.

Агар Россия Федерациясига хорижлик фуқароси виза талаб қиладиган тарзда келган бўлса, қабул қилувчи томон визада “қабул қилувчи ташкилот” устунида кўрсатилган юридик шахс ҳисобланади.

 

Жавоб: Меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, бажарилган ишларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатнома (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тақдирда; иш бажарилгандан кейин).

Хорижлик ходим билан меҳнат шартномаси тузилганда иш берувчи патент мавжудлигини текширади ва унинг рақамини шартномага киритади.

Сўнгра, хорижлик ходим иш берувчи томонидан имзоланган меҳнат шартномасининг нусхасини ўз қўлига олиши шарт.

Меҳнат шартномасида қуйидаги маълумот кўрсатилади (Россия Федерацияси Меҳнат Кодекснинг 57 модда асосида):

1. Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари;

2. Иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ташкилотнинг номи ва юридик манзили;

3. Иш жойи (ташкилотнинг ҳақиқий манзили);

4. Ходимнинг мутахассислиги ва меҳнат мажбуриятлари;

5. Иш бошланиш санаси ва меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати;

6. Иш ҳақи шартлари, иш ҳақи миқдори, иш ҳақи ҳажми, қўшимчаларнинг ҳажми. Тўлиқ иш билан банд бўлган ходимнинг иш ҳақи миқдори расман белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан паст бўлиши мумкин эмас. 1-чи январь 2020 йилдан бошлаб Санкт-Петербургдаги энг кам иш ҳақи – ойига 19 000 рубль, Ленинград вилоятида – ойига 12800 рубль;

7. Иш ҳақини тўлаш тартиби ва муддатлари;

8. Иш вақт тартиби. Иш кунининг давомийлиги 8 соатдан, иш ҳафтаси – 40 соатдан ошмаслиги керак. Қўшимча иш (иш вақтдан ташқари) учун қўшимча тўловлар белгиланади (Россия Федерацияси Меҳнат Кодекснинг 152, 153, 154 моддалар асосида);

9. Ходимнинг мажбурий ижтимоий суғурта шартлари: йиллик пуллик таътили (камида 28 иш куни), касаллик таътили (касаллик ҳолатида) ва бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш (Россия Федерацияси Меҳнат Кодекснинг 115, 183, 327.3 моддалар асосида);

10. Суғурта компанияси билан хорижлик ходим томонидан тузилган ихтиёрий тиббий суғурта сиёсатининг (ДМС полиси) реквизитлари ёки иш берувчи томонидан тиббий ташкилот билан ходим фойдасига тузилган пулли тиббий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома.

11. Бошқа ташкилотларда иш бажариш имконияти. Россияда қарз меҳнати (иш берувчи томонидан ўз ходимларни меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан бошқа ташкилотларга юбориш) тақиқланади. Фақат хусусий бандлик агентликлари сифатида рўйхатдан ўтган ташкилотлар ўз ходимларнинг меҳнатини бошқа ташкилотларга ёки жисмоний шаҳсларга бериш ҳуқуқига эга, бироқ улар, биринчидан, хорижлик ишчи билан меҳнат шартномасида учинчи томонда ишларни бажариш имкониятини кўрсатишлари ва, иккинчидан, учинчи томонга ишга юборилганда ходим билан қўшимча битим тузишлари шарт.

Ишга жойлашиш учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома – бу хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги битим. Ходим жисмоний шахс ва ташкилот билан бундай шартномаларни тузиши мумкин. Ушбу шартномага мувофиқ хорижлик ишчи иш ҳақини эмас балки бажарилган ҳажмга қараб иш учун мукофотни олади.

Хорижлик ходим иш берувчи томонидан имзоланган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхасини ўз қўлига олиши шарт.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномада қуйидаги маълумот кўрсатилади:

1. Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари;

2. Иш берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, ташкилотнинг номи ва юридик манзили;

3. Иш жойи (ташкилот ёки объектнинг ҳақиқий манзили);

4. Иш бошланиш санаси ва бажариш муддати;

5. Иш ҳажми;

6. Шартлар, иш тартиби ва мукофот миқдори;

7. Мукофот тўлаш тартиби ва муддатлари;

8. Иш берувчининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги (мисол учун, иш воситаларини тақдим этиш);

9. Ходимнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

10. Иш берувчининг имзоси ва муҳри, ходимнинг имзоси;

11. Шартнома рақами ва унинг тузилган санаси.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартларни бажарилиш ва хизмат кўрсатиш, бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатнома билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатда ходим ва иш берувчи иш бажарганлигини, ходим томонидан мукофот олинганлигини ва томонлар ўзаро этирозларга эгамаслигини тасдиқлайдилар. Далолатнома икки нусхада тузилади ва имзоланади – бири иш берувчида қолади, иккинчиси эса хорижлик ходимга берилади.

 

Жавоб:

1.Лаборатория текширувлари учун қон «бўш қоринга» олинади (яни, охирги овқатдан сўнг 4-5 соатдан кейин). Шарбат, чой, қаҳва руҳсат этилмайди. Сувни ичиш мумкин. Тадқиқотдан 1-2 кун олдин юқори ёғли овқат ва спиртли ичимликларни рациондан чиқариб олиш керак.

2. Қонни олишдан бир соат олдин чекмаслик керак.

3. Пешоб таҳлилини ўрганишдан олдин «Коделак», «Кодипронт», «Кодтерпин», «Нурофен плюс», «Пенталгин», «Пенталгин-Н», «Седал-М», «Седалгин Нео», «Терпинкод», «Тетралгин», «Каффетин», «Корвалол», «Валокордин», «Фенобарбитал» каби психотроп, гиёҳвандлик, уйқу, бронхолитик, оғриқни ва ётални қолдирилган дори-дармонларни қабул қилиш тавсия этилмайди. Ушбу дори-дармонларни мунтазам равишда қабул қилган холлатда тиббий ходимларни огоҳлантириш ва ушбу дори-дармонларни тайинлаш мақсадлари тўғрисида амбулатория картасидан олинган шифокор рецептини тақдим этиши лозим.

Меҳнат патентни олиш мақсадида тўлик тиббий кўрикни Санкт-Петербург шаҳридаги «Ладья» тиббиёт марказларида (тиббий фаолиятни амалга ошириш учун ЛО-78-01-007934-сонли лицензия) қуйидаги манзилларда ўтиш мумкин: Межевой канал, 1 уй; Свеаборгская кўча, 12 уй, лит. А; Якорная кўча, 7 уй; шунингдек ООО "Ягона тиббиёт марказида" (2014 йил 14 ноябрдаги 78-01-005282-сонли тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия), Красного Текстильщика кўчаси, 10-12-уй, лит. В, 2-қават.

 

 

 

 

Жавоб: Патентни расмийлаштириш тартибига рус тили, Россия тарихи ва Россия Федерация қонунчилигининг асосларини билиш синовлар киритилган. Меҳнат муҳожир синовдан ўтганлиги махсус сертификат билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжат берилган вақтдан бошлаб 5 йил давомида амал қилади.

Сертификатни олиш учун кенг қамровли имтиҳондан ўтиш керак.

Ушбу имтиҳон етти даражадан иборат ва 90 дақиқа давомида ўтқазилади:

«Рус тили» синови 5 қисмдан иборат: «Луғат. Грамматика», «Ўқиш», «Ёзиш», «Гапириш», «Тинглаш». Синовлар бир соат давом этади.

«Россия тарихи» синови 10-та саволлардан иборат ва 15 дақиқа давом этади.

«Россия Федерацияси қонунчилигининг асослари» синови 10-та саволлардан иборат ва 15 дақиқа давом этади.

Синовни муваффақиятли топшириш учун минимал баллар:

Тинглаш: 60%

Ўкиш: 60%

Луғат ва грамматика: 60%

Ёзиш: 60%

Гапириш: 60%

Россия тарихи: 50%

Россия Федерация қонунчилигининг асослари: 50%

Тест синовлари Санкт-Петербург шаҳридаги «Гравис» тест марказларида қуйидаги манзилларда ўтқазилади: Межевой канал, 1 уй, Севастьянов кўча, 12 уй. Шунингдек, ООО «Тестэксперт» марказида - Якорная кўча, 7 уй.